Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадаги терактни қоралади ва Туркия бундай терактларни амалга оширувчи "малай"лар билан фаол курашади, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

"Биз Анқарадаги қабиҳ терактни дарғазаблик билан қоралаймиз. Биз мамлакат ичида ҳам, унинг сарҳадлари ортида ҳам террорчиликка қарши курашимизни давом эттирамиз. Бундай қабиҳликларни амалга оширувчиларда на маънавий, на инсоний қадриятлар бор", деб айтди Эрдўған.

Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 61 киши жароҳат олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳарбийлар ётоқҳонаси олдида қолдирилган миналаштирилган автомобиль портлатилган.