Ганада томат олиб кетаётган юк машинаси автубос билан тўқнашиб кетиши оқибатида 53 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Кўпчилик воқеа жойида жон берди", деб айтди маҳаллий полиция бошлиғи. Яна 23 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохоналарда қолмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 17 февраль кечки пайт содир бўлган. Автобус Кумаси шаҳридан Тамал шаҳрига кетаётган бўлган. Полиция фалокат сабаблари ва тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Тахминларнинг бирига кўра, автобус носозлиги туфайли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ганада йўл-транспорт ҳодисаларида юқори ўлиш даражаси қайд этилади. Йўл-транспорт ҳодисаларига асосан тезликни ошириш ва автомобилларнинг ёмон техник ҳолатдалиги сабаб бўлади.