Жибутилик енгил атлетикачи Аянлеҳ Сулаймон ёпиқ иншоотларда 1000 м га югуриш бўйича янги дунё рекордини ўрнатди. Унинг натижаси - 2 минут 14.20 секундни ташкил этди. Сулаймон бу натижага Стокгольмдаги мусобақада эришди

У бу натижа билан 2000 йил 20 февралда 2.14,96 секунд билан рекорд қўйган даниялик Уилсон Кипкатерни ортда қолдирди.

Сулаймон 2013 йилги жаҳон чемпионати 800 метрга югуриш бўйича мусобақаларининг бронза медали совриндори ҳисобланади.