Канада Ироқ ва Сурияда ИШИД базаларини бомбалашни тўхтатди

Жаҳон 18 Февраль 2016 2397

Канада Ҳарбий ҳаво кучлари Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангарилари жойлашган марраларни бомбардимон қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Канада мудофаа вазирлиги хабар берган.

"Канада ҳукумати буйруғига кўра, Қуролли кучлар (ҚК) жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб авиазарбалар (Сурия ва Ироқда) бериш амалиётларини тўхтатди", - дейилали ТАСС агенлигига келиб тушган маълумотда.

Канада Қуролли кучлари бундан кейин, ИШИД билан курашда "ўз ҳиссасини бошқа томонга йўналтириб", халқаро коалиция доирасида курашади, - дейилади ҳужжатда.

Яқин ҳафталар ичида, барча 6та F-18 қирувчи самолёти ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар Канадага қайтарилади. Айни вақтда, CP-140 Aurora разведкачи самолёти ва Airbus CC-150 Polaris ёқилғи қуювчи самолёти Кувайт авиябазасида қолади ва иттифоқчилар авияциясига ёрдам беради.

2014 йилнинг октябрида Канада собиқ ҳукумати бош вазири Стивен Ҳарпер ИШИД билан курашишга катта бўлмаган авиагуруҳ ва хизмат кўрсатиш учун 600 нафар ҳарбийларни жўнатишга буйруқ берганди. Канада контингенти Кувайтдаги авиябазада жойлашган.

Бундан ташқари, 69та муҳандис Ироқ шимолига йўлланган. Канада миссияси 2016 йил март ойигача мўлжалланган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар