Lotus компанияси энг тез спорткар Elise – 250 Cup`ни намойиш этди. Elise туркумига мансуб мазкур версия 220-қувват модификацияли 220 Cup ўрнини эгаллайди.

Elise 250 Cup автомобилининг умумий оғирлиги 931 килограмм. Бироқ 220 Cup версияси билан солиштирганда, 21 килограммга енгилроқ. Сабаби, улов қурилишида енгил элементлардан фойдаланилган ва аккумулятор литий-ионли.

1,8-литрлик мотор 243 от кучига эга. Двигатель олти поғонали механик узатмалар қутиси билан таъминланган.

Бошланғич ҳолатда суперкан 0 дан 96 км соат тезликка 3,9 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги соатига 247 км. Синов жараёнида у 220 Cup версиядан 1 дақиқа 34 сонияга устун келди.

Elise – 250 Cup апрель ойида савдога чиқарилади. Британияда машина 45 минг 600 фунт (58 минг 356 евро) нархида сотилса, Германияда унинг баҳоси 61 минг 100 евродан бошланади.