Мадридда Путин, Обама, Меркель ва Порошенко ҳақида ҳажвий спектакль қўйилди

Жаҳон 18 Февраль 2016 4769

Мадриднинг марказий майдонида "Сиёсий бемаънилик театри" АҚШ президенти Барак Обама танқид қилинган ҳажвий спектакль қўйди. Спектаклнинг номи" Европада ким ҳукмронлик қилади" деб номланган.

РИА “Новости” ахборот агентлигининг хабар беришича, спектаклнинг бош қаҳрамонлари Владимир Путин, Пётр Порошенко, Ангела Меркель ва Барак Обама бўлдилар. Спектаклда Обаманинг фаолияти кескин танқид қилинган.
Спектакль охирида Обама ниқобидаги актёр " бутун дунё бўйлаб ўзининг полиция тартибини ўрнатиш, барча президентларга кимни яхши кўриш ва қабул қилиш, ким билан дўстлашиш, ким билан савдолашиш, қаерда уруш қилиш, қачон санкцияларни қўллаш, қачон ухлаш кераклигини айтиш учун шошаётганини" айтади. Бунга жавобан Меркель ниқобидаги актёр "энди ким билан дўстлашиш кераклигини" тушунганини ҳамда Путин ниқобида ва Пётр камзулида бўлган актёрга қараб, "биз яқинда Германия ва Россия ўртасидаги барча санкцияларни бекор қиламиз", деб айтади.

"Биз сиёсий сатирани АҚШ президенти сиёсати одамлар ҳаётига қандай таъсир қилишини кўрсатиш учун танладик. Бизнинг фикримизча, бугун Европада фақат биргина одам – Обама ҳукмронлик қилмоқда. АҚШ президентлари бутун тарих давомида ўз халқи манфаати учун ишлаган. Бошқа халқларнинг кўз ёшлари, қони ва ўлими уларнинг виждони зиммасида", деб айтди театр раҳбари Серж Маркс.

Спектални қўйиш ташаббуси билан "Тинч одамларнинг глобал ҳуқуқлари" халқаро платформаси испан қўмитаси чиқди ва уни бу йили 15 февралда нишонланган АҚШ президенти кунига белгилаб намойиш қилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар