Манба: Анқарадаги терактни суриялик курд жангариси ижро этган

Жаҳон 18 Февраль 2016 1921

Анқарада юз берган теракт вақтида бомбани портлатганликда гумон қилинаётган кишининг шахси унинг бармоқ излари орқали аниқланди.

"17 февраль куни автомобилга ўрнатилган, 28 кишининг ҳаётига зомин бўлган бомбани Сурия фуқароси Солиҳ Нежар ҳаракатга келтирган", деб хабар қилади ТАСС агентлиги.

Маҳаллий нашрларнинг маълумотига кўра, Солиҳ Нежар Туркияга қочқинлар оқими билан бирга кирган.

Унинг бармоқ излари чегара хизматидан олинган, бу эса теракт содир бўлган жойда тана қисмлари топилган гумондорни аниқлашга имкон берди.

Портловчи восита беркитилган ва ҳарбий казарма атрофида портлаган машина икки ҳафта олдин Измир шаҳрида ижарага олинган.

Теракт натижаси яраланган 61 кишидан 30 нафарига касалхоналардан уйларига қайтишга рухсат берилган.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Туркия қуролли кучлари вакилларидир, жумладан, зобитлар.

Туркиядаги портлашни ҳозирча ҳеч бир террористик гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Лекин Туркия махсус хизматлари бу терактда Туркияда тақиқланган "Курдистон Ишчи партияси" қаноти бўлмиш Суриядаги курдлар гуруҳдан шубҳа қилмоқда.

Туркия бош вазири Анқарадаги теракт учун Сурия курдларини айблади

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар