Кетма-кет омадсизликлардан сўнг мобил алоқа воситалари бозорини тарк этган НТС компанияси бор куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда яна кўтарилишга эришиш ниятида. Яқин кунларда компания янги Android-флагман “One M10” ни омма эътиборига тақдим этади. Шунингдек, компания “Windows 10 Mobile” ОТ остида янги мобиль телефони яратаётгани ҳам маълум бўлди.

НТС бу каби тажрибага аллақачон эришган: бир неча йиллар аввал, муносиб рақобатчи платформаларнинг йўқлиги сабабли у юқори талабга эга бўлган Win-мобиль алоқа воситалари орасида машҳурликка эришган. У вақтларда “Symbian” ҳам мавжуд эди, аммо уни “Windows Mobile” билан солиштириш асоссиз – уларнинг даражалари турлича.

Айни дамда, “Windows 10 Mobile” платформасини “Android” ва “iOS” ортда қолдиришга улгурди, бироқ “Microsoft” таслим бўлмай, ўз операцион тизимини фаол олға суришда давом этмоқда.

Тайвань компанияси мутлақо янги модель яратадими ёки бор-йўғи мавжуд Android-смартфоннинг Windows-кўринишини тақдим этадими – бу ҳозирча номаълум. Аммо компаниянинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг янги мобиль воситасига нолдан бошлаб ишлов бериш учун миллионлар сарфлашига ишонч билдирилмаяпти.