ОАВ: Apple 2008 йилдан бери 70 марта АҚШ ҳукуматига iPhone смартфонларидаги маълумотга киришни тақдим қилган

Жаҳон 18 Февраль 2016 1321

Apple компанияси АҚШ судлари сўровига кўра, 2008 йилдан бери 70 марта АҚШ ҳукуматига iPhone смартфонларидаги маълумотга киришни тақдим қилган. Бу ҳақда The Daily Beast нашрида айтилмоқда.

"Ўтган йили Нью-Йоркдаги суд жараёнида Apple ўз қурилмасидан зарурият бўлса, маълумотни чиқариб олишини тан олганди. Бу суд ишидаги айблов томонининг маълум қилишича, Apple ҳукуматнинг илтимоси билан 2008 йилдан бери камида 70 марта телефонларни блокдан чиқариб берган", дейилмоқда мақолада.

Нашр АҚШ ҳукумати Калифорниядаги теракт ижрочисига тегишли ва ноёб паролга эга телефонга киришни сўраб Apple’га мурожаат қилаётганини ғалатиҳолат деб атамоқда. "Нью-Йоркдаги суд жараёнида прокурор АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари iPhone’нинг баъзи моделларига Apple’нинг ёрдамисиз бузиб кириш технологиясини яратишганини тан олган, ҳукумат ҳозир ҳам айнан шуни талаб қилмоқда", деб тушунтирмоқда нашр.

Аввалроқ суд Apple’га Федерал қидирувлар бюросига телефондаги ҳимояни четлаб ўта олувчи дастурни тақдим қилиш мажбуриятини қўйганди. ФҚБ бу дастур орқали Сан-Бернардино шаҳрида теракт уюштирган ва йўқ қилинган террорчи Саид Фаррукга тегишли iPhone смартфонига кирмоқчи.

Apple бош директори Тим Кук ФҚБнинг бу талаби устидан шикоят қилмоқчи. Кукнинг айтишича, ҳукуматнинг бу талаби "мижозлар хавфсизлигига раҳна солади". Кукнинг таъкидлашича, компания ходимлари ФҚБга терактни тергов қилиш учун зарур бўлган маълумотни тақдим қилганлар. Унинг айтишича, компания махсус хизматларга iPhone’ни оча олувчи дастурни бериш ниятида эмас.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10527 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 47105 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 77616 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 41282 Lifestyle
Тахиатош туманига ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 428 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 124 Жаҳон
Греция Европанинг газ марказига айланиши мумкин
18:06 637 Жаҳон
Ecover — уй, хонадон ва биноларни қишда иссиқ, ёзда салқин қиладиган замонавий маҳсулот
Кўпроқ янгиликлар