АҚШ президенти Барак Обаманинг Кубага март ойида сафар қилиши расман маълум бўлди. Унинг ўзи бу ҳақида твиттерида ёзган.

"Кейинги ойда Кубага бораман. Сафаримдан мақсад ўзаро алоқаларни кучайтириш ва ривожлантириш, шунингдек кубаликларнинг яшаш шароитлари яхшиланишида ёрдам берувчи лойиҳаларга эришиш", дея ёзган Обама.

Қайд этилишича, Барак Обама ва Оқ уйнинг биринчи хоними Мишель Обама 21-22 март кунларида Кубада бўлишади.

Қайд этиш керакки, бу ташриф орқали Обама 1928 йилдан буён Кубага ташриф буюрган илк АҚШ президентига айланиши мумкин. Кубага охирги марта 1928 йили америкаликларнинг ўша вақтдаги президенти Калвин Кулиж сафар қилганди.

Обама яқин вақт ичида Кубага боради

NYT: Зика вируси туфайли Обаманинг Кубага ташрифи бекор қилиниши мумкин