АҚШ Президенти Барак Обама Лотин Америкаси сафари доирасида яқин ҳафталарда Кубага боришга тайёргарлик кўрмоқда. Сафар режаси 18 февраль куни расман эълон қилинади.

"Президент, агар шароит тўсқинлик қилмаса, Кубага бормоқчилигини билдирган", деб хабар беради Reuters агентлиги.

Гап 2016 йил март ойига мўлжалланган сафар ҳақида кетмоқда.

1959 йилги Куба инқилобидан сўнг АҚШ Куба савдосига эмбарго қўйган, 1961 йилда эса Республика билан дипломатик алоқаларни бутунлай узган.

2015 йилнинг кузида Америка Куба билан эмбарго туфайли савдога қўйилган тақиқларни енгиллаштириш мақсадида янги қоидалар ишлаб чиқа бошлашди. 11 декабрда давлатлар 1963 йилда узиб қўйилган тўғридан тўғри почта алоқасини, 16 декабрда эса мунтазам тижорат авиарейслари қатновини қайта тиклашди.

Куба билан муносабатларнинг мўътадиллашгани ҳақида Обама илк бор 2014 йил 17 декабрда маълум қилган. 2015 йилда 20 июлда иккала томон Вашингтон ва Гавана ўз элчихоналарини очишган.