Ўзбекистонлик таэквондочилар Туркиядаги турнирда 8та медал олишди

Спорт 18 Февраль 2016 1105

Ўзбекистонлик таэквондочилар 14-16 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган Turkish Open-2016 турнирида муваффақиятли иштирок этишди.

Чемпионатда бутун дунёдан келган 1523 нафар спортчи иштирок этишди. Турнирнинг биринчи кунида ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди ва Ўзбекистон вакиллари бу баҳслар натижасида 5та медалга эга бўлишди.

Аёллар ўртасида 53 кг вазн тоифасида даянга чиққан Гўзал Норбобоева, 67 кг вазндаги Нигора Турсунқулова бронза медаллар билан тақдирланишди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 80 кг вазнда қатнашган Максим Рафалович финалда туркиялик Юнус Сарига имкониятни бой бериб, кумуш медал билан тақдирланди.
87 кг вазн тоифасида Ўзбекистон спорт шарафини ҳимоя қилган тажрибали спортчи, жаҳон вице-чемпиони Жасур Бойқўзиев ҳам кумуш медални қўлга киритди. У финал беллашувида Аҳмад Муҳаммадига ютқазиб қўйди.

74 кг вазнда иштирок этган Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. У финал беллашувида Беркан Сунгуни мағлуб этди.

Ёшлар ўртасидаги мусобақалар бошлангач, 68 кг вазнда Светлана Осипова, 44 кг вазн тоифасидаги Мадинабону Маннопова финалга қадар мағлубиятсиз бориб, кумуш медалга эга бўлишди. Чарос Қаюмова эса бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 1 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза, жами 8та медал олди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар