Пентагон раҳбари Россия ва Эронни Асадга ёрдам беришнинг оқибатларидан огоҳлантирди

Жаҳон 18 Февраль 2016 4485

Президент Башар Асаднинг Россия томонидан қўллаб-қувватланиши Суриядаги фуқаролик урушининг чўзилишига олиб келади, деб ҳисоблайди Пентагон раҳбари Эштон Картер.

CBS каналининг "Асад ҳолати Россиянинг ҳарбий ёрдами туфайли яхшиландими?" деган саволига “Бу стратегия қаерга олиб боради?” У Суриядаги фуқаролик урушининг давом этишини таъминлаяпти. Бундан эса Россия манфаатдор”, - деб жавоб берди Картер.

“Мен океанортидаги дўстларимизга тўғридан-тўғри айтаман, бу ерда “текинхўрлар” бўлиши мумкин эмас, чунки охири биз ғалаба қозонамиз. Биз ёдимизда сақлаб қоламиз, ким ёрдам берди ва ким ёрдам бермади. Биз узоқни кўзлаб иш қиламиз ва ким нима қилганини эслаб қоламиз”, деди Картер.

У Брюсселда ўз касбдошларига шу ҳақида айтганини эслатиб ўтди.

Картернинг сўзларига кўра, Россия ва Эроннинг ҳаракатлари Сурияда ҳеч қанақа яхшилик келтираётгани йўқ ва улар бу учун “жавоб беришади”.

“Россия бошиданоқ тўғри йўл тутмади. У ўзи айтган ишни қилмаяпти ва ИШИДга қарши курашиш шартларини бажармаяпти”, деб ҳисоблайди Пентагон раҳбари.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар