Peugeot компанияси энг кичик кроссоверини янгилади

Технология 18 Февраль 2016 1608

Peugeot компанияси ўзининг энг кичик кроссовери Peugeot 2008’нинг янгиланган версиясини тақдим қилди. Йўлтанламаснинг илк намойиши март ойида Женева автосалонида бўлиб ўтади.

Рестайлинг қилинган моделнинг радиатор панжараси кўриниши ўзгарди, унда шер кўринишидаги компания эмблемаси жойлаштирилди. Кроссовер, шунингдек, ўзгача капот ва модернизация қилинган орқа фонарлар олди.

Бундан ташқари, Peugeot 2008 учун махсус 17 дюймли алюминий ғилдирак дисклари, қора рангдаги радиатор панжараси, рейлинг ва тепкиларга алюминий накладкаларни ўз ичига олувчи GT Line стайлинг-пакети манзур.

Кроссовер MirrorLink тизими ва Apple CarPlay интерфейсини қўллаб-қувватловчи мультимедиа мажмуаси билан таклиф қилинади.

Модель 82, 110 ва 130 от кучига эга 1,2 литрли бензинли ҳамда 75, 100 ва 120 от кучига эга 1,6 литрли дизель двигателлар билан таклиф қилинади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар