Рой Кин: Азар талтайган бола. Агар у менинг жамоадошим бўлганида орқасига тепиб қувалардим

Спорт 18 Февраль 2016 2648

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ футболчиси, ирландиялик Рой Кин «Челси»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Мен бундай футболчиларни сира тушуна олмайман. Ўтган йили у жамоаси билан шартномасини 5 йилга узайтирди. Биз у кўрсатган ажойиб ўйинлар гувоҳи бўлдик. У ўтган мавсумда жамоасининг асосий футболчиси бўлганди. Энди эса («Челси»нинг ЕЧЛ нимчорак финалидаги «ПСЖ»га қарши ўйини олдидан - таҳририят изоҳи) парижликлардан таклиф тушса, рад қилиши қийинлигини айтиб ўтирибди.

У талтайиб кетган. Агар мен унинг жамоадошлари ўрнида бўлганимда машғулот вақтида орқасига тепиб майдонни айлантириб чиқардим. Жамоадаги тажрибали футболчилар унинг ақлини киритиб қўйиши керак.

Азар истеъдодли футболчи. Лекин унинг ишга муносабати ҳақида яхши фикр билдириш қийин. У қорни тўйиб қолган болага ўхшайди. Бу шунчаки кўрнамакликдир», – дейди Кин ITV телеканали эфирида.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар