S&P нефть туфайли Саудия Арабистони, Уммон ва Бразилиянинг рейтингларини туширди

Иқтисодиёт 18 Февраль 2016 1719

Standard & Poor's (S&P) халқаро рейтинг агентлиги асосий нефть қазиб олувчи мамлакатларнинг молиявий тизимлари нефть нархи тушишининг негатив таъсир этганлиги туфайли рейтингларини туширди.

Агентликнинг охирги таҳлилига кўра, бу йил Brent нефтининг баррели 40 доллар, 2017 йилга келиб эса 50 долларни ташкил қилади. Аввалроқ, ўтган йилнинг кузида, S&P`нинг таҳлилчилари Brent нефтининг 2016 йилдаги нархи 55 долларни ташкил этади деб тахмин қилишган ва 2018 йилга бориб эса унинг нархи 70 долларга ўсиши айтилган эди.

Саудия Арабистонининг рейтинги икки поғонага туширилган – яъни “А-”га, Уммонники эса “ВВВ-” га, Баҳрайнники “ВВ”га.

Қозоғистоннинг хорижий ва миллий валюталари бўйича мажбуриятлари рейтинги, инвестициялар даражасининг энг охирги поғонасига, “ВВВ” дан “ВВВ-” га тушурилган.

S&P агентлиги Россиянинг узоқ муддатли хорижий валюталари бўйича мажбуриятлари рейтингини “ВВ+” босқичида баҳолаб, “негатив” прогноз билан сақлаб қолди.

Ҳар хил сабаблар туфайли иқтисоди ёмонлашаётган Бразилиянинг рейтинги эса “ВВ” дан “ВВ+” га туширилди.

Агентликнинг фикрига кўра, Россия, Саудия Арабистони, Қатар ва Венесуэла ўртасидаги нефтни қазиб олишнинг январдаги даражасида тўхталиши тўғрисидаги 15 февралда тузилган келишуви нефть нархининг прогнозига етарлича таъсир кўрсатмайди.

Кўпроқ янгиликлар