Segata technology компанияси қаттиқ дисклардаги янги тўпловчи восита ишлаб чиқаргани ҳақида маълум қилди. Бу SEAGATE MOBILE HDD кучли ноутбуклар учун мўлжалланган.

Ferra.ru ахборот хизмати маълумотига кўра, 2,5 дюймлик моделнинг қалинлиги 7мм ва 2ТБгача хотира сиғимига эга бўлади. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, бу дунёдаги энг ингичка ва тез ишловчи, 2 ТБ сиғимга эга мобиль қатиқ диски ҳисобланади.

Seagate Mobile HDD аввалги авлодларидан 25 фоиз камроқ оғирликка эга. Яъни 90 грамм камроқ тош босади. У SATA интерфейсини 6 Гбит/с.да қўллай олади. Маълумотлар узатиш бўйича энг юқори тезлиги 600 Мб/с.гача ошади, давомий узатмаси 100 Мб/с. Қурилманинг кеш-хотираси 128Мб.

Seagate Mobile HDDнинг 1 ва 2 Тб хотирага эга вариантларини етказиб бериш бошланди.