Швеция пойтахти Стокгольм яқинидаги турк маданият марказига тегишли бинода портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Dagens Nyheter нашри хабар бермоқда.

Швед нашрининг маълумотларига кўра, портлаш Бутширк коммунасида маҳаллий вақт билан 17 февралда соат 21.35 да содир бўлган. Портлаш оқибатида бинодаги барча ойналар чил-чил бўлган.

Бутширкдаги Туркия маданият уюшмаси бошлиғи нашрга маълум қилишича, портловчи қурилма портлаган бўлиши мумкин, чунки бино ичидан қаттиқ шикастланган. У бу вақтда бино ичида ходимлар бўлган-бўлмагани ҳақидаги саволга, портлаш содир бўлган вақтдан олдин кўпчилик иш жойини тарк этгани, бироқ ҳозирча унда бу борада аниқ маълумот йўқлигини айтган.

Полиция яқин ҳудудларни ўраб олди. Айни вақтда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.