Британиялик тадқиқотчилар яшил тюленьлар ўз турига мансуб тюленьчаларни овлаганини суратга олишди – тюлень уларни тутиб, чўктиради ва еб қўяди.

"Зоологлар айнан шу жонзотлар орасида яна тўрт бор каннибализм (французча cannibale, испанча canibal – одамнинг одам гўштини, кенгроқ маънода ўзи мансуб турдаги жонзотларни ейиш, истеъмол қилиш) ҳолатига дуч келишган", дея маълумот беради New Scientist.

2014 йилда бир ҳафтанинг ичида бир эркак тюлень бешта тюлень боласини еб қўйган.

Бундан ташқари, Шотландиянинг Мэй оролидаги шу колонияда яна 11та митти тюленьча қолдиқлари топилган.

Бундай ҳолатларга “Эркак тюлень қанчадир вақтга ўз ҳудудини тарк этса, “дугона”сини йўқотиб қўйиш турган гап, унинг ўрнини бошқа тюленлар эгаллаб олади. Шунинг учун у денгизга тушмасдан емиш топишни хоҳлайди”, деб изоҳ берди тадқиқот ҳаммуаллифи Шон Твисс.

Худди шу сабаб билан (“ўз” ҳудуди ҳақидаги ташвиш) ўз атрофидаги болаларни ўлдирмайди, аввал ўзидан нарироқдагиларга ҳужум қилади – шунда у ўз болаларини ўлдириб қўймаганига амин бўлади.

2015 йили тюленьларни юзлаб дельфинларни ўлдирганликда айблашганди. Дельфинларнинг мажақланган жасадлари Нидерландия денгизи қирғоқларига чиқиб қолар эди. Куракоёқлилар дельфинларни завқланиш учунгина ўлдирганлар, деб ҳисоблашади олимлар.