Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли 17 февраль оқшомида мамлакат пойтахти Анқара шаҳрида юз берган портлаш учун Суриядаги курдларни айблади. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

"Мен кеча президент билан гаплашдим. Биз ўз манбаларимиздан бу терактни кимлар содир этгани ҳақида маълумот олдик. Терактни Курдистон ишчилар партиясига алоқадор бўлган Суриядаги курд халқи миллий кучлари ташкилоти аъзолари амалга оширишган. Бу ташкилот аъзоси бўлган Солиҳ Нажор Туркияга қочқин сифатида ўтган ва портлашни ижро этган. Яқин вақтлар ичида ҳодисанинг батафсил маълумотлари берилади", деган вазир.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль оқшомида Анқара марказидаги ҳарбийлар ётоқхонаси олдида миналаштирилган автомобил портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 61 киши тан жароҳати олган.