Туркияда Анқарадаги терактга алоқадорлиги гумон қилиниб 9 киши қўлга олинди

Жаҳон 18 Февраль 2016 1248

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Анқарада 17 февраль куни содир этилган ва 28 кишининг ўлими ҳамда 60 нафардан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 9 киши қўлга олинган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Бундан ташқари, бош вазир 17 февраль кечасида амалга оширилган теракт натижасида ҳалок бўлганларнинг 26 нафари ҳарбийлар бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Анқара марказидаги ҳарбийлар ётоқхонаси олдида миналаштирилган автомобил портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 61 киши тан жароҳати олган.

Yeni Safak нашри хабар беришича, терактни Туркияга Суриядан қочқин қиёфасида кириб келган Солиҳ Нежар исмли худкуш террорчи содир этган.

Кўпроқ янгиликлар