Туркияда ҳарбийлар конвойига ҳужум уюштирилди

Жаҳон 18 Февраль 2016 6605

Туркия жануби-шарқида аксилтеррор амалиёт ўтказиш учун етиб келган ҳарбийлар конвойи кетаётган йўлда портлаш юз берди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлган.

Haberturk манбаси хабарига кўра, Диёрбакир вилояти Лиджа шаҳри ҳудудида қўлда тайёрланган бомба портлатилган.

Бу ҳужум ким томонидан содир этилганига аниқлик киритилмаган.

Туркия ҳукумати 2015 йилнинг декабрида мамлакат жануби-шарқида комендантлик соати жорий этганди. Хусусан, Диёрбакир вилоятининг Сур шаҳрида, Ширнак вилоятининг Силоли ва Жизра шаҳарларида, шунингдек Мардин вилоятининг Даргечите ва Нусайбени шаҳарларида фавқулодда вазият амалда.

Туркия бош штаби маълумотига кўра, декабрь ойида бошланган аксилтеррор амалиётлар чоғида 850 нафарга яқин курд жангариси йўқ қилинган.

Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли 17 февраль куни Анқарада содир этилган терактда Сурия курдларини, хусусан "Демократик иттифоқ" партиясига алоқадор мудофаа кучларини айблаганди. Сурия курдлари етакчиси эса, ўз навбатида, Анқарада юз берган терактда партиянинг алоқаси йўқлигини, бу портлашлар ИШИД жангарилари томонидан содир этилганини таъкидламоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12066 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20132 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9975 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10803 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37371 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52068 Жамият
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:42 614 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида совуқ сув вақтинчалик ўчирилади
Кўпроқ янгиликлар