Венесуэла президенти нефть савдосидан келадиган валютанинг 6 йил ичида 42 баробар камайиб кетганини маълум қилди

Иқтисодиёт 18 Февраль 2016 1291

Венесуэла президенти Николас Мадуро нефть нархининг пасайиши мамлакат иқтисодиёти учун оғир зарба бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Нефть Венесуэланинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. Мадуронинг айтишича, охирги 6 йил ичида нефтдан келадиган фойда 4200 фоизга, яъни 42 баробарга камайиб кетган.

Мадуронинг таъкидлашича, 2010 йил январида мамлакат нефть савдосидан 3,31 млрд доллар олган, жорий йилнинг январида эса бу қиймат бор-йўғи 77 млн долларни ташкил қилган.

Нефть нархининг узоқ вақт паст қийматда сақланиб қолаётгани Венесуэлада ижтимоий-иқтисодий инқирозни кескинлаштириб юборди, бу эса мамлакат парламентига сайловларда муҳолифатнинг ғалаба қозонишига олиб келди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24999 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12011 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83329 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 54 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1760 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 812 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3024 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1385 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 812 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5672 Жамият
Кўпроқ янгиликлар