Японияда санкцияга қарамай КХДРга маҳсулотлар сотган раҳбар қўлга олинди. Тахмин қилинишича, умумий қиймати 53 минг доллар бўлган маҳсулотлар Шимолий Кореянинг бой қатлам вакилларига мўлжалланган. Савдо компаниясининг биноларидаги қидирув ишлари Токида бўлиб ўтмоқда. Улар КХДР билан савдо ишларини амалга ошириб, Японияда қабул қилинган Пхеньян санкциясини бузганликда айбланмоқда.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, 48 ёшли фирма раҳбари қўлга олинган.

Тергов маълумотларига кўра, компания жорий йилнинг январь ойида КХДРга учинчи мамлакат орқали денгиз бўйлаб сотилган юкларни юборган. Уларнинг орасида ошхона буюмлари, жумладан, идиш-товоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ва баъзи зарурий анжомлар бўлган. Шимолий Кореяга ноқонуний тарзда юборилган маҳсулотларнинг умумий қиймати 6 миллион иена (яъни 53 минг доллар)га яқин маблағни ташкил этади. Ўз навбатида, бу маҳсулотлар Шимолий Корея жамиятининг юқори қатлам вакиллари учун мўлжалланганлиги қайд этилади.

7 февраль куни КХДР синовдаги Сохе (Тончхан-ни) полигони билан биргаликда ернинг сунъий йўлдоши бўлмиш “Кванменсон-4” (“Чарақлаган юлдуз-4”) ракета-элтувчисини ишга туширди ва орбитага учирди. Бунга қадар, 6 январь санасида республика ҳукумати водород бомбасининг синовдан муваффақиятли ўтгани ҳақида эълон қилган эди. Бу синовлар кўплаб мамлакатларда салбий таассурот уйғотди. Улар Пхеньянни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясини бузган, дея қоралашди.

КХДРнинг таъкидлашича, ядровий тест “ҳимояланиш” мақсадида, йўлдошни учириш эса, “тинчлик йўлидаги коинот тадқиқотларига қизиқиш” бўлган.