Губернатор базми – “Оскар” афтепатиси (тақдимот маросимидан кейинги базм) да таклиф этиладиган ноз-неъматлар намойиш этилди. Маросимга тайёргарлик жараёнида машҳур шеф-повар Вольфганг Пак ҳам иштрок этяпти.

Мукофот тақдимотидан кейин Голливуд юлдузлари тансиқ лобстерлар ва шоҳона қисқичбақалар, шунингдек, қора трюфелли, макаронли ва пишлоқли товуқ пирогидан таътиб кўришлари мумкин.

“Биз 22 йилдан буён шу соҳада шуғулланамиз, демак, биз одамлар нима яхши кўришини биламиз. Бундан ташқари, кўплаб Голливуд юлдузлари бизнинг ресторанимизда тамадди қиладилар ва биз уларга нима кўпроқ маъқул келишини биламиз”, -деди Пак.

Шеф-поварнинг сўзларига кўра, доимгидек, анъанавий, ностальгик ва замонавий таомлар тайёрланади.
Базмга 1,5 минг меҳмон келиши кутилмоқда.