АҚШ Норвегияда совуқ уруш йилларидан қолган ғорларга танклари ва артиллериясини жойлаштирмоқда.

АҚШ денгиз пиёдалари қисмлари Норвегияда ўтказилаётган "Совуқ уруш" номи остида ўқув-машғулотлари давомида "танклар пойгаси" уюштиришди.

Интернетда ушбу қисм ҳарбийлари қорли йўлларда M1A1 танклари иштирокида пойга уюштиришгани видеоси пайдо бўлди.

Бу дрифт норвегияликдлар ҳарбийлар билан ҳамкорликда оғир техниканинг Норвегиянинг тоғли ҳудудидаги ҳаракатларини синовдан ўтказиш давомида амалга оширилган. Машғулотларда норвегияликлар Leopard 2A4NO русумли танклари билан иштирок этишмоқда.

Бу тоғлар Норвегиянинг марказий қисмида жойлашган. АҚШ 1981 йилдан эътиборан НАТО кучларини Собиқ Иттифоққа қарши қўллаб-қувватлаш мақсадида у ерда қурол сақлай бошлаган эди.