Apple компанияси шов-шув бўлиб кетган "53-хато"ни тузатадиган iOS операцион тизимининг 9.2.1 версиясини чиқарди.

Компания сайтида, шунингдек, бу хато туфайли носоз ҳолга келган смартфон эгаларига бундай ҳолда қандай йўл тутишлари кераклиги батафсил тушунтирилган хабар чоп этилган.

Бундан ташқари, компанияда бу кўнгилсиз воқеа учун узр сўралди ва минглаб қурилмалар носоз ҳолга келишини исталмагани айтилди.

"53-хато" iPhone 6 ва 6s смартфонларида Home тугмасини таъмирлаш ёки алмаштиришда вужудга келади. Бу ҳолда қурилма тўлиқ ишламай қолади ва бу муаммони фақатгина компаниянинг расмий хизмат кўрсатиш жойида тузатиш мумкин эди.