АҚШ Россияга Сурияда ИШИДга қарши аксилтеррорчилик операциясида иштирок этаётган махсус кучларининг жойлашган ўрни ҳақидаги маълумотни берди, деб маълум қилди АҚШ генерали Чарльз Браун. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.   

Брауннинг таъкидлашича, бу маълумот АҚШ ҳарбийларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида берилган.  

Браун, шунингдек, Россия Сурия ҳудудида қандайдир кўнгилсиз ҳолатларни истамаслигига ишонч билдирди.