Сёрфинг бўйича австралиялик собиқ чемпион Крис де Абойтиз ўзининг итларини сёрф учишга ўргатди. Спортчининг фикрича, сёрфинг унга ўзининг итлари билан яқинроқ бўлишга ёрдам берди.

Сёрфингчи Рама ва Милли лақабли итларини питомникдан олган. Итлар аввал ўзининг янги эгасига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлган. Бироқ Крис итларини тўлқинлар узра сёрф тахтасида учишга ўргатгандан кейин итлар ва Крис орасида дўстона муносабатлар шаклланди.

Видеода олинган кадрларда итларда умуман сувдан қўрқув ҳисси йўқлигини, бироқ тўлқиннинг сачраши уларга унча хуш келмаслигини кўриш мумкин. Итлар бундан қочиш учун гоҳида Криснинг орқасига мингашиб оладилар.