БМТ: 2015 йилнинг сентябридан бери Ўрта Ер денгизида қочқинларнинг 340 нафарга яқин фарзандлари чўкиб кетди

Жаҳон 19 Февраль 2016 1034

2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб шу кунгача Европага отланган қочқинларнинг 340 нафарга яқин фарзанди Ўрта Ер денгизида чўкиб кетишди. Бу маълумотлар жума куни Женевада БМТнинг қочқинлар иши бўйича юқори бошқаруви, Миграция ва Болалар фонди (ЮНИСЕФ) бўйича халқаро ташкилот коммисарларининг қўшма мурожаатида чоп этилди

“Ўтган йили барчани ларзага келтирган болакай Айлан Курдининг фожиавий ўлимидан сўнг, сентябрь ойидан бери Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида 340 нафарга яқин бола чўкиб кетган. Уларнинг баъзилари чақалоқ бўлса, айримлари эндигина юришни ўрганаётган болалар бўлган. Денгизга чўкиб, ҳалок бўлган бошқа болаларнинг танаси топилмагани сабабли реал статистика бундан ҳам юқори бўлиши эҳтимоли бор”, - дея хабар беради мурожаат муаллифлари.

“Биз энди бегуноҳ болаларнинг ҳаётига зомин бўлувчи бу каби хавф-хатарларга бефарқ қараб тура олмаймиз”, - дея қайд этади ЮНИСЕФ ижрочи раҳбари Энтони Лейк.

“Давлатлар энди кўчиш йўллари хавфсизроқ бўлиши учун бирлашиб, биргаликда чора кўришлари зарур. Европага боришнинг бошқа йўллари мавжуд бўлганида, ҳеч ёш болаларни қайиққа ўтказмас эди. Улар энг мақбул йўл – “ташкиллаштирилган ва қонуний йўл”ларни жорий этиш эканлигини қўшимча қилишди", дейди у.

Қайд этилишича, Туркия орқали Европага отланган қочқин ва мигрантлар фарзандлари 36 фоизни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар