World Press Photo халқаро фотожурналистика танловининг “Йил сурати” номинациясида австралиялик фотограф Уоррен Ричардсон (Warren Richardson) “Янги ҳаётга ишонч” номли фотосурати учун мукофотни қўлга киритди. Фотосуратда тиғли симлар билан қопланган девордан чақалоқни узатаётган кочқин акс эттирилган. Натижалар танловнинг расмий сайтида чоп этилган.

Ричардсон ушбу суратни 2015 йилнинг 28 августида Венгрия ва Сербия чегараларида туширган.

Шунингдек, “Янгиликлар” номинациясида Сергей Пономаревнинг Европадаги миграцион инқироз ҳақидаги фоторепортажи ғолиб бўлди. “Спорт” йўналишида Владимир Песня “Ветлугдаги хоккей” сурати тақдирланди.