Эрон Ўзбекистонга Теҳрон аэропорти орқали юкларни олиб ўтишга ёрдам беради

Ўзбекистон 19 Февраль 2016 3908

Эрон ҳукумати Ўзбекистонга Теҳрондаги “Имом Хомайни” аэропорти орқали юкларни олиб ўтиш имкониятини беради. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Бахман Агарази Дормани маълум қилган.

"Яқинда Теҳронда ўзбек авиахизмати вакиллари билан “Навоий” ва “Хомайни” халқаро аэропортлари ўртасида юк олиб ўтишни йўлга қўйиш масалалари хусусида келишиб олинди", дейди элчи Uzbekistan Today нашрига берган интервьюсида.

Дипломатнинг фикрича, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги географик жойлашуви Эронда транспорт алоқаларини яхшилашида кўмак бўлиши мумкин.

Санкциялар олингач, Эрон Ўзбекистонга замонавий технологик ускуналар етказиш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга тайёр.

Юк ташиш имкониятлари ва янги транспорт алоқаларидан унумли фойдаланилса, Эроннинг ҳисоб-китоби бўйича, Эрон билан Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 1 миллиард долларгача ўсиши мумкин (2014 йил якунига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 250 млн доллар бўлган эди).

“Ўзбекистон ва Эрон муносaбатлари тарихий, маданий ва диний илдизларга эга. Ўзбек тилида жуда кўп сўзлар форс тилига ўхшаб кетади. Бутун дунёга машҳур олим ва файласуфлар айнан Ўзбекистон ҳудудида ўсиб улғайган. Мана шуларнинг барчаси бизни ўзбек халқига бошқача меҳр билан қарашимиз сабабидир. Шунинг учун ҳам Эрон биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини қўллаб-қувватлади ва дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бугунги кунда, биз албатта ушбу мамлакатнинг ривожланиши ва гуллаб яшнаши тарафдоримиз”, — деди Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар