Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркия республикаси раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга 2016 йилнинг 17 февраль кунида Анқара шаҳрида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан мактуб йўллади.

“Давлатимиз раҳбари Туркия Президентига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди”, — дейилади Ўхзбекистон ТИВ сайти хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни кечаси Анқара шаҳри марказида, парламент биноси ва Туркия бош вазири қароргоҳидан бир неча юз метр нарида жойлашган ҳарбийлар истиқомат қилувчи ётоқхона яқинида портловчи модда ўрнатилган автомобиль портлаган эди. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар сони 28 нафарни ташкил этди, шунингдек 61 киши жароҳатланди.