Жеймс Бонднинг «Спектр» фильмидаги Aston Martin автомобили 3,5 млн долларга сотилди

Жамият 19 Февраль 2016 1627

Лондондаги Christie’s кимошди савдоси уйида Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларнинг 24-си бўлган «007: Спектр» фильмидаги Aston Martin DB10 русумли автомобиль сотилди. Бу ҳақда RNS хабар берган.

Хабарда айтилишича фильм учун махсус тайёрланган бу машина 3,5 миллион долларга сотилган. Унинг бошланғич баҳоси сифатида 1,4 млн доллар белгиланганди.

Ушбу кумушранг автомобиль ўз эгасини топиши учун ким ошди савдоси жараёни камида 5 дақиқа давом этгани қайд этилган.

Ушбу аукцион вақтида Дэниэл Крейгнинг қаҳрамони кийган смокинг 140,7 минг долларга баҳоланган.

Маълумот учун, фильм қаҳрамони, британиялик агент Жеймс Бонднинг Aston Martin DB10 русумли автомобилида 4,7 литр ҳажмдаги V8 бензинли двигатель ўрнатилган. Машина соатига 306 километргача бўлган тезликда юра олади.

Кўпроқ янгиликлар