Колумбия ҳукумати мамлакат пойтахти Боготадаги Ла Модело турмаси остидаги канализацияда 100 нафар бўлакланган жасаднинг аниқлангани сабабли тергов олиб бормоқда, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

"Ўтган йилнинг охирида Ла Модело турмасида ноаниқ сондаги одамларнинг йўқолгани ва бўлакланган бўлиши мумкинлиги бўйича терговни бошлагандик", деб айтди ўта оғир жиноятлар бўйича давлат айбловчиси Катерина Хейк Пуяна.

Пуяна қурбонлар орасида турмада сақланган жиноятчилар, турмага ташриф буюрганлар ва ҳаттоки турма билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлар ҳам борлигини таъкидлади. Жасадлар бўлаклари канализация тизимининг дренаж қувурларига ташлаб юборилган.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, бундай "топилмалар" нафақат Ла Модело турмасида, балки бошқа турмаларда ҳам аниқланган.