Курд жангарилари Анқарадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Жаҳон 19 Февраль 2016 4451

Курдистон ишчи партияси билан боғланган курд жангарилари Туркия пойтахти Анқарадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Курдистон озодлиги лочинлари" гуруҳи аъзолари бу теракт Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг курдларга нисбатан юритаётган сиёсатига жавоб эканлигини айтишди. Жангарилар ўз ҳужумларини давом эттиришларини таъкидлаб ўтишди.

Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Анқарадаги терактни 1992 йилда туғилган Салоҳ Несар амалга оширганини маълум қилганди.

17 февралда Анқарада ҳарбийлар ётоқҳонаси олдига қўйилган автомобиль портлатилган. Теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олган.

Кўпроқ янгиликлар