"Локомотив" стадионида 23 февраль куни бўлиб ўтадиган ОЧЛ доирасидаги "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши беллашув чипталари 22 февраль куни савдога чиқарилади.

"Ўйин чипталарини “Локомотив” стадиони кассасидан харид қилиш мумкин. Чипталар ҳозирча икки тоифага ажратилган бўлиб, улар секторига қараб 10.000 ҳамда 30.000 сўм этиб белгиланган", дейилади жамоа сайти хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган беллашув 23 февраль куни соат 15:00 да, “Локомотив” стадионида бошланади.

Ўйин расмийлари ва “Локомотив” жамоасининг турнирга заявка қилинган футболчилари рўйхати билан эса мана бу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.