Манба: БМТ Хавфсизлик кенгаши Туркиянинг Сурияга қўшин олиб кириш режаси бўйича ёпиқ йиғилиш ўтказади

Жаҳон 19 Февраль 2016 3058

БМТ Хавфсизлик кенгаши ёпиқ йиғилишда Туркиянинг Сурияга қўшин олиб кириш режасини муҳокама қилади. Бу ҳақда БМТдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Россия томонидан чақиртирилган йиғилиш бошланиши Тошкент вақти билан 20 февралда соат 01:00 га белгиланган.

Аввалроқ 19 февралда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия Сурия-Туркия чегарасидаги вазиятнинг кескинлашгани ва Туркиянинг Сурия шимолига қўшин олиб кириш режаси сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишини чақиртирганини маълум қилганди.

Туркия Сурия шимолига, Саудия Арабистони эса жанубига қўшин олиб кирмоқчи, деб хабар берди 19 февралда Financial Times нашри. Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Анқара ва Ар-Риёдни Суриядаги жанговар ҳаракатлардан қайтариб қолишга уринмоқда, НАТО эса Россия қуролли кучлари ҳаракат қилаётган мамлакатда Туркия қўшинларининг жойлаштирилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар