2016 йилда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига жарроҳлик амалиётларини онлайн режимда транслиция қилиш имконини берувчи ускуна келтирилади.

Япония халқаро ҳамкорлик JICA агентлиги гранти асосида жами 5,710 миллион долларлик 90дан ортиқ махсус техника турлари ўрнатилади.

Онлайн режимда жарроҳлик амалиётлари трансляцияси орқали жарроҳларнинг ҳаракатларини мамлакатнинг етакчи махсус институт ва клиникалари кузатиш имконига эга бўлади.

"Зарурат туғилганда улар навоийлик ҳамкасбларига маслаҳат беришлари мумкин", деб ёзади “Правда Востока” газетаси.