Қозоғистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда республика бош вазири ўринбосари Дарига Назарбоева қозоғистонлик мактаб ўқувчиларининг саломатлиги ёмонлашиб бораётганига эътибор қаратди.

“Бизда болалар соғлиғи билан боғлиқ катта муаммолар мавжуд. Мактабни битираётган ёш фуқароларимизнинг 70 фоизида қандайдир паталогия бор. Бу даҳшатли статистика. Тез орада биз барчамиз фақат ўз соғлиғимиз ҳақида қайғурадиган дамлар келади. Шундай тизим тузиш керакки, унда касал бўлиш, биринчидан оммалашмаган, иккинчидан эса иқтисодий томонлама фойдали бўлмаслиги лозим. Бу борада вазирлик яхшигина ишлаши керак бўлади”, дейди Назарбоева.

Унинг сўзларига кўра, қуйи идоралар томонидан соғлом турмуш тарзи бўйича жуда ҳам фаол ҳимояловчи ахборот ишларини амалга ошириш зарур. Бош вазир ўринбосари соғлом турмуш тарзини аҳолининг катта вакиллари билан бир қаторда болаларга ҳам ўргатиш кераклигини, таъкидлади.

“Мен Остонада бўлганимда маҳаллий мактабларнинг бирида ҳамшира одатда, болалар соғлиқлари бўйича асосан душанба куни шикоят қилишларини айтди. Чунки ота-оналар дам олиш кунида фарзандларига кўп ишларга рухсат беришади, уларни тўйиб овқатлантирашади... Эртасига эса уларнинг кўп қисми ошқозон оғриғи билан тиббиёт хонасига чопишади. Бу ҳақида аҳолини огоҳлантириш керак”, дея қайд этди Назарбоева.

Шунингдек, у катталар хулқи охир-оқибат фарзандларда ҳам шаклланиши, улар қилган хатоларни болалар ҳам қайтаришини айтиб ўтган. Биргина соғлиқ учун қадаҳ кўтарилганда, болалар ҳам шарбат олиб, катталар билан бирдек қадаҳ уриштирганда, бу ҳолат одатий турмуш тарзига айланади. Биз болаларга ёшлик пайтиданоқ қадаҳ сўзи айтиб, бокалларни кўтаришни ўргатиб қўйдик ва бу одатий стереотиплардан бирига айланди. Шу сабабли, бизда муаммолар мавжудми? Албатта, мавжуд”, қўшимча қилди Назарбоева.