Америкаликларнинг ҳарбий самолётлари ИШИДнинг Ливия ҳудудидаги базаларига зарбалар берган. Бу ҳақда The New York Times хабар тарқатган.

Бу хабар ўз номи сир тутилишини сўраган юқори мартабали амалдор томонидан берилган.

Қайд этилишича, америкаликлар самолётлари Ливиянинг Сабрат шаҳри ҳудудида амалиёт ўтказган. Шунингдек, бу авиазарбалар натижасида 30 нафардан ортиқ жангари йўқ қилингани айтилган. Уларнинг аксари тунислик бўлган.

Бундан олдинроқ, Рейтер агентлиги шаҳар мэрига асосланиб, номаълум мамлакат самолётлари Сабрат шаҳрига бомба ёғдиргани ҳақида хабар тарқатганди.