АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурлари сабабли унга нисбатан санкцияларни кенгайтиришга имкон берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

АҚШ Сенатининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси раиси Боб Коркернинг айтишича, бу қонун лойиҳаси доирасида Шимолий Кореянинг ўзига ҳамда унинг "маълум соҳалардаги" корхоналарининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватловчиларга нисбатан мажбурий тартибда санкциялар киритиш кўзда тутилган.

Шунингдек, АҚШ маъмурияти Шимолий Корея билан бундай фаолият юритишда гумон қилинувчи АҚШ ва хорижий компанияларга қарши тергов ўтказиши лозимлиги таъкидланмоқда.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Кореяга нисбатан бир томонлама санкциялар киритиш ноқонуний эканлигини айтганди.