АҚШ Мудофаа вазирлигининг Африка бўйича бошқармаси расмийси Марк Чидл 19 февраль куни америкаликларнинг самолётлари Ливия ҳудудида ўрнашган ИШИД жангариларига қарши амалиёт ўтказиб, жангариларнинг базаларини бомбардимон қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Унинг айтишича, бу амалиётнинг асосий мақсади ўтган йилнинг ёзида Тунисда терактлар ташкил этгани гумон қилинувчи Нуриддин Чоучанни йўқ қилиш бўлган.

"Айни вақтда бу амалиёт иши баҳоланмоқда. Кейинроқ қўшимча маълумотлар берилади", дейди Чидл.

Бундан олдинроқ, NYT нашри ўз манбасига асосланган ҳолда Барак Обама Ливияда жангариларни бомбардимон қилишга қарши бўлгани, фақат дронлар орқали жангариларнинг етакчиларини бартараф этиш учун амалиётлар ўтказиш билан кифояланиш таклифини билдиргани ҳақида хабар ёзганди. Кейинроқ ўтказилган бомбалаш ишлари натижасида 30 нафарга яқин жангари йўқ қилингани ҳақида маълум қилинди.