Motorsport Auctions сайтида 600 от кучига эга, америкалик пойгачи Кен Блок томонидан пойгаларда иштирок этган Ford Fiesta хэтчбекининг сотувга қўйилгани ҳақида эълон пайдо бўлди.

Манбага кўра, автомобиль 250 минг фунт стерлингга (357,6 минг доллар) баҳоланмоқда.

Хэтчбек Франциянинг Pipo Moteurs комапнияси томонидан тайёрланган икки литрли турбомоторга эга. 45 миллиметрли пойгага мўлжалланган рестриктор двигатель ўрнатилганда 600 от кучига эга бўлади. Бу двигатель 34 миллиметрлисига алмаштирилганда агрегатнинг от кучи 350га тушади.

Сотувга «Фиеста»нинг 600 от кучига моторлиси қўйилган.