Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Тожикистонга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги хабар тарқатган.

18 февраль куни Тожикистон ТИВ раҳбари ўринбосари Парвез Давлатзода ва Қирғизистоннинг Душанбедаги элчиси Мирослав Ниёзов Алмазбек Атамбаевнинг Тожикистонга расмий сафар ўтказиши ва ташрифга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилишган.

Ташриф муддатига аниқлик киритилмаган.

Алмазбек Атамбаев сафари вақтида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайтирилиши масаласини муҳокама қилиши айтилган.