Россиялик дизайнер қоғоздан қозоқча тўй либосларини ясади

Жамият 19 Февраль 2016 3647

Россиянинг Тосно шаҳрида яшовчи дизайнер Ася Козина Остонада бўлиб ўтадиган шахсий кўргазмасининг очилиш маросимига тайёргарлик кўрмоқда. Кўргазмада унинг қозоқ миллий тўй либосларининг бадиий талқини бўлган 5та костюми намойиш этилади.

Қизиқарли жиҳати, бу либослари қоғоздан яратилган бўлиб, улар ўзининг жозибаси билан кишини ҳайратга солади.

Козинанинг илк кўргазмаси Украинада 2008 йили бўлиб ўтган. У ўз ишини аввалига кичик ҳажмдаги қўғирчоқлар ясашдан бошлаган.

“Қоғозлар ранг ва сояларга тиниқ, тоза ва чиройли ифода беради. Катта костюмларни яратишда мен ватмандан фойдаланаман, кичик қўғирчоқлар учун эса оддий оқ қоғозларни ишлатаман. Битта иш учун бир ой вақт кетади”, - дейди ижодкор.

Икки метрлик "таналар" Ася асарларининг рамзига айланиб, машҳурликка эришди. Дизайнер асосан гўзал оқшом либосларидан, тарихий кўйлаклардан илҳом олади. Асяни Қозоғистондаги кўргазмадан сўнг Москвадаги галереяларидан бирида катта ҳамкорлик иши кутмоқда.

Кўпроқ янгиликлар