Самолёт бортида нималар тақиқланади?

Жамият 19 Февраль 2016 3983

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 8 январдаги 67-Н-сонли буйруғига асосан, ҳаво кемасининг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш, жумладан, ҳаво кемаси бортида фотосуратга ва видеотасвирга олиш тақиқланади, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 117-моддасида “Ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга, кинога, видеога олиш, шунингдек радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш — фото-киноплёнка ёки видеокассеталар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, деб белгилаб қўйилган.

Самолёт бортида тақиқланади:

- Гиёҳванд моддаларни, тамаки маҳсулотларини (носвой ва бошқаларни ҳам) истеъмол қилиш, шунингдек, электрон сигареталардан фойдаланиш;
- ташувчи томонидан истеъмол қилиш учун таклиф қилинган белгиланган меъёрдан ташқари, шунингдек, бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш;
- учувчилар кабинасига кириш;
- ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг хизмат вазифаларини бажаришларида уларга тўсқинлик қилиш ёки уларнинг ишларига аралашиш;
- ҳаво кемасининг мол-мулкини(пледлар, ёстиқлар, идиш товоқлар, ошхона жиҳозлари, электрон воситалар, қутқариш нимачалари ва бошқалар)ни олиб кетиш ва шикастлаш;
- жамоат тартибини бузиш ва заруратсиз атрофдагиларни безовта қилиш;
- ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг тегишли кўрсатмаларисиз авария-қутқарув жиҳозларини ишлатиш;
- ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг рухсати ёки кўрсатмаларисиз бошқа жойларга ўтириш.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар