Twitter микроблоглар тармоғи асосчиси ва раҳбари Жек Дорси Федерал қидирувлар бюросига сан-бернардинолик террорчининг мобиль телефонини очиб беришда ёрдам беришдан бош тортган Apple компанияси раҳбари Тим Кукни қўллаб-қувватлади.

"Биз Тим Кук ва Apple’ни қўллаб-қувватлаймиз (ва етакчилиги учун унга раҳмат!)", деб ёзди Дорси ўзининг саҳифасида ва Apple’нинг телефонни бузиб кириш билан боғлиқ вазиятга билдирган баёнотига ҳавола берди.

Ўз навбатида Facebook ижтимоий тармоғида ҳукуматнинг бундай сўровларини фақатгина бу сўровлар қонуний бўлсагина бажарилиши айтилди, деб хабар бермоқда Mashable портали.

"Шунга қарамай, биз компанияларга ўз тизимлари хавфсизлигини юмшатиш бўйича талабларга қарши қаттиқ курашишда давом этамиз", деб айтди Facebook матбуот котиби.

У бундай талаблар хавфли ўрнак бўлиши мумкинлиги ва компанияларнинг ўз маҳсулотларини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларига тўсқинлик қилишини таъкидлади.

Аввалроқ Google ҳам Apple’ни бу борада қўллаб-қувватлаганди.

Аввалроқ Оқ уй Apple’га террорчининг телефонини очиб беришда ёрдам беришдан бош тортгани сабабли федерал идораларга ёрдам беришини сўраб мурожаат қилганди.