Украина Олий радаси Россиянинг Московия деб қайта номланиши ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, Россия ўз номини ноқонуний олиб юрибди, чунки "Русь" ва "Россия" сўзлари қадимда ҳозирги Украинанинг ҳудудларини англатган.

Раданинг расмий сайтида маълум қилинишича, лойиҳа 2015 йил июлида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатга тушунтириш хатида "Украина ҳудудининг тарихий номини ва ундан олинадиган ҳосила сўзларни Россиянинг номи ёки синоними сифатида ишлатишни" тақиқлаш талаб қилингани айтилган. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, унда "Россия" сўзи Украинани англатади