Таксилар буюртма қилиш бўйича мобиль дастур Uber маҳаллий Didi Kuaidi компанияси билан рақобатлашгани учун Хитойга ҳар йили 1 миллиард долларлик камомадни келтирди, дея хабар беради Financial Times.

“Биз АҚШдан катта даромад оляпмиз, лекин Хитойда йилига 1 миллиард долларни йўқотмоқдамиз. Бизнинг шундай рақобатчимиз борки, у ишлаётган шаҳарларининг ҳеч биридан даромад олмайди, аммо бозор улушини сотиб олади. Мен шундай ҳолат юзага келганидан афсусдаман”, - дейди Uber асосчиларидан бири Тревис Каланик.

Didi Kuaidi вакили Каланикнинг сўзларини “исботланмаган ёлғон” дея қайд этди. Унинг таъкидлашича, компания ўз хизматлари билан Хитойнинг 400та шаҳарларининг ярмида даромадли даражага эришди.

Uber компанияси Хитойнинг 50та шаҳрига етказилган бўлиб, йил сўнгига қадар ўз фаолиятини икки баробарга кўпайтириш ниятида.